Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан учрашув

18.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқаро меҳнат бюроси (ХМБ) бош директорининг махсус маслаҳатчиси Кари Тапиола, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Халқаро меҳнат ташкилоти Бюроси директори ўринбосари Шуренчимег Зохиолт, мазкур Бюронинг иш берувчилар фаолияти бўйича бош мутахассиси Владо Чурович иштирок этди.

949Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат Дастурини амалга ошириш ҳолати ва унинг бажарилиши истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича Муносиб меҳнат Концепцияси доирасида олиб борилаётган ишлар юқори босқичга кўтарилганлиги таъкидланиб, ижобий баҳоланди.

Мазкур ҳамкорлик ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум ҳамда 2014-2016 йиллар учун Муносиб меҳнат бўйича Ўзбекистон Республикаси дастурини ўз ичига олган ҳуқуқий негизга асослангандир. Дастур меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, муносиб бандлик имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат шароитларини янада яхшилашга қаратилган учта бўлимни ўз ичига олади.

948Бугунги кунда Муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш соҳасида муваффақиятли натижаларга эришиб келинмоқда. Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига қўшимчалар киритилди.

950Мазкур Қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши натижасида миллий қонунчилик халқаро меъёрларга тўлиқ мувофиқлаштирилди.

Мамлакат дастурининг муносиб бандликни таъминлаш, касаба уюшмалари ва иш берувчилар бирлашмалари потенциалини ошириш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини бошқаришни такомиллаштириш йўналишларида ҳам тизимли натижаларга эришилди.

Учрашувда 2017-2020 йиллар учун муносиб меҳнат Дастурини шакллантириш ва ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар  алмашилди.