Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида ҳеч бир иштирокчи фикри эътиборсиз қолмади

13.03.2020. Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида умумий ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходими Дадажонов Нурилла Садиқжанович, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Мусаев Шухрат Мирсодиқович, Ташкилий ишлар бўлими мудири Мамаюсупова Нодирахон Артиковналар иштирок этишди. Кун тартибига кўра коллеж касаба уюшма қўмитаси раисининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолиятитўғрисидаги ҳисобот маърузаси тингланди.

Унга кўра, коллеж ходимларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитини яратиб беришга эришиш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш мақсадида амалга оширилган ишлар яхши баҳоланиб, бир овоздан НаимовБаходир бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раислигига қайта сайланди.

Касаба уюшмаси аъзолари томонидан коллеж иш берувчиси билан тузиладиган Жамоа шартномасига киритилган қўшимча имтиёзлар кўламини кенгайтириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Хисобот-йиғилишида ҳар бир иштирокчининг фикрлари эътиборсиз қолмади.

Тадбир якунида иш фаолиятини наъмунали олиб борган ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

***

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги Болалар шифохонасида 365 нафар касаба уюшма аъзолари иштирокида умумий ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходими ДадажоновНурилла Садиқжанович, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Мирзанозир Қорабоевлар қатнашишди.

Конференцияда бошланғич қўмита раисининг ҳисоботи тингланди ва кун тартибига асосан очиқ овоз бериш йўли билан Аъзамжон Усмонов бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб қайта сайланди.

Мазкур хисобот сайлов йиғилишда барча масалалар муҳокама этилиб, ходимларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.