Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимлар видеомурожаати ўрганиб чиқилди

14.01.2020. Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли иссиқхона ишчилари Ш.Э.Бердиева, Н.Р.Меҳмонова, С.Р.Хушвакова ва Г.Абдуллаеваларнинг иш билан таъминланишда ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти номига интернетдаги ижтимоий тармоқ орқали юборган видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Уларнинг худди шу мазмундаги юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари ўзлари, туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла раислари иштирокида ўрганиб чиқилган ҳамда уларга қонун доирасида жавоб хатлари юборилган.

Мурожаатчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли “Нефт-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Муборакнефтгаз” МЧЖга қарашли бўлган “Иссиқхона” (1.2-сонли) объекти “Муборакнефтгаз” МЧЖ ходимларининг 2019 йил 19 июлдаги 1-сонли йиғилиш баёни, 2019 йил 29 июлдаги 12-сонли Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисидаги келишув баённомаси, 12-сонли Кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаси ҳамда топшириш ва қабул қилиш далолатномаларига асосан “Farog’atona Greenhouse” фермер хўжалигига сотилганлиги тўғрисида маълумот берилган.

Мурожаатчиларнинг иш билан таъминланишига кўмаклашиш мақсадида Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2019 йил 16 октябрдаги Ф11/БН-4152-сонли хати билан “Farog’atona Greenhouse” ФХдан иссиқхонадаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилишини сўраб мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаатга жвобан “Farog’atona Greenhouse” ФХ томонидан фермер хўжалигининг иш жадвалида доимий иш ўринлари кўзда тутилмаганлиги, ишчиларни мавсумий ишга қабул қилиши ва мавсумий шартнома асосида ишлаш истагини билдирган ишчилар ишга абул қилиниши мумкинлиги билдирилган.

Бундан ташқари Мурожаатчилар билан Муборак тумани ҳокими раилигида бўлиб ўтган йиғилишда уларни Иссиқхонага доимий ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилиб, ушбу 4 нафар ишсиз қолган фуқарони Иссиқхонага доимий ишга жойлаштирилишига имконият даражасида ёрдам берилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

 Ғ.Н.Саидов

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимларни бошқариш хизмати бошлиғи

А.Г.Муродов

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси

Ж.Ф.Қурбонов

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари.