Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимларга яратилган шароитлар Меҳнат инспекцияси жамоатчилик назоратида

20.11.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг 2024 йил II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасига асосан Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда ходимларнинг меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши жамоатчилик назорати доирасида ўрганилмоқда.

Хусусан, Наманган вилоятида жойлашган “Ўзчасис” МЧЖда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи, раис ўринбосари Қ.Қирғизалиев ҳамда ҳудудий инспекторлар биргаликда жамоатчилик назоратини олиб борди.

Республика ҳудудлари мазкур тармоқ корхона, ташкилотларида ўтказилаётган жамоатчилик назоратида асосан ходимларнинг меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларга яратилаётган шароитлар яъни махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари, овқатланиш ва маиший шароитлар яратилганлиги ҳамда хавфсизлик техникаси меъёрларига риоя қилиниши ҳолатига эътибор қаратилди.

Жамоатчилик назорати жараёнида меҳнат муносабатларига оид аниқланган айрим камчиликлар жойида бартараф этилди;

ходимларни таътил ҳақида хабардор қилиш, таътиллар жадвалига амал қилиш, қўшимча таътилларни бериш ва таътил учун ҳақ тўлаш ҳолатлари қонун талаблари асосида бажарилиши йўлга қўйилди;

аёллар шахсий гигиена хоналари ташкил этилиши, ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши чоралари кўрилди;

ноқонуний қабул қилинган буйруқ ва қарорлар бекор қилиниб, белгиланган тартибда расмийлаштирилиши йўлга қўйилди.

Ўрганиш давомида ходимлар билан мулоқот қилиниб, ўтказилган суҳбат жараёнида Иш берувчиларнинг ходимлар ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича мажбурияти, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ҳамда касаба уюшмаси фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди.

Ташкил этилганлигига қарийб 120 йил бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ходимлар ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бири ортида инсон тақдири ётиши тамойилини эътиборга олган ҳолда ҳал этилаётганлиги, Ўзбекистонда муносиб меҳнат ва ижтимоий адолатни таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг инсон манфаатларига, айниқса, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муносиб шароитларда меҳнат қилишига хизмат қилаётганлиги меҳнаткашларга етказилди.

Суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган саволларга амалдаги қонунчилик асосида жавоблар ва маслаҳатлар берилиб, ўрганиш давомида амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Д.Тўйчиев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Бош меҳнат техник инспектори