Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимнинг ҳақлиги исботланди

31.01.2022. Баҳодир неъматов 2017 йилдан буён Жиззах вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг ишлаб чиқариш бўлимида ишлаб келарди. 2020 йил 22 декабрда эса у Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-банди, 99-, 151-моддалари билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, аниқроғи, 2021 йил 27 январда Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг Топогеодезия ва мониторинг марказига мутахассис сифатида ишга қабул қилинди. Бироқ қувончи узоққа чўзилмади. Ўша йили ўтказилган аттестациядан сўнг, яъни 4 март куни ундан ишдан бўшаши тўғрисида ариза ёзишини талаб қилишди.

Шундан сўнг у бошлиқ олдига «Аттестациядан ўта олмаганим учун мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман», деб ариза ёзиб кирди. Раҳбар эса ариза бундай мазмунда эмас, балки «Ўз хоҳишимга кўра» деб ёзилиши кераклигини тушунтирди. У «катта»нинг айтганини қилди.

Орадан маълум вақт ўтгач, Баҳодир ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти кенгашига мурожаат қилди. Бу ташкилот унинг манфаатларини ҳимоя қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритди. Суд эса Баҳодир Неъматов фойдасига салкам 19,4 миллион сўм миқдорида иш ҳақи, шунингдек, мажбурий бўш юрган кунлари учун 2 миллион сўмлик тўлов ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди.

Муқимбой Исмоилов