Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони

04.03.2022.Мамлакатимизда  хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласи давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилган. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, ишловчи хотин-қизларнинг муносиб меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар халқаро стандартларга тўла мос келади. Давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида иқтисодиётнинг турли соҳаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун қатор имтиёз ва кафолатлар яратиб берилмоқда.

Энг йирик жамоат ташкилоти бўлган Касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ўз фаолиятида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бунда умуммиллий миқёсда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида имзоланган Бош келишув, республика миқёсида амал қилаётган тармоқ ва ҳудудий келишувлар, корхона ва ташкилотларда касаба уюшма қўмиталари ва иш берувчилар ўртасида тузилган жамоа шартномалари муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Юртимизда баҳорий кайфият уфуриб турган айни кунларда Ўзбекисон касаба уюшмалари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат жамоаларида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни  муносабати билан қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари, турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай маданий тадбирлардан бири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгашида “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” шиори остида бўлиб ўтди.

Мазкур байрам тадбирида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган, хусусан, қишлоқ хўжалиги, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат соҳалари, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш каби тармоқларда самарали фаолият олиб бораётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида узоқ йиллардан бери касбий маҳорати билан барчага ўрнак кўрсатиб келаётган меҳнат фахрийларига эъзоз ва эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, самарали меҳнатлари билан мамлакатимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган 100 нафар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Меҳнат жамоаларида бўлиб ўтаётган шу каби байрам тадбирлари азиз аёлларимизга кўтаринки кайфият бахш этиб, келгусида янги марралар сари руҳлантирмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати