Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Хотин-қизларга эътибор

08.06.2020. Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, аёлларни эъзозлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, кам таъминланган аёлларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятдаги шаҳар ва туманлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Мазкур дастурлар доирасида Самарқанд туманида кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков, Самарқанд туманидаги сектор раҳбарлари туман ҳокими Носир Мавлонов, туман прокурори Жавлон Санаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Амин Тошев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фаррух Усмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Самарқанд тумани бўлими раҳбари Илхом Муродовлар тумандаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 8 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, кам таъминланган, эҳтиёжманд аёлларимизни оғирини енгил қилиш мақсадида 2 нафар аёлларга маиший техника жихозлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда топширишди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан тумандаги 24 нафар хотин-қизларнинг даволанишлари ва дори-дармон харид қилиши учун моддий ёрдам сифатида пластик карточкаларига маблағлар ўтказиб бериш, шунингдек 8 нафар аёлларимизни уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари етказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хотин-қизларимиз эътибордан шукроналикларини билдиришди.

Самарқанд туманида хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.

Акбар Абдусаидов

вилоят касаба уюшмалари раиси ўринбосари, ёшлар бўйича маслаҳатчиси