Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ҳуқуқий асос

15.12.2014. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ­«Конституция — ­ижтимоий тараққиёт ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзуида тадбир ўтказилди. 

Анжуманда Тошкент давлат юридик университети доценти Эшмуҳаммад Қодиров Конституциямизнинг демократик жамият қуришдаги роли, жамоат бирлашмаларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида маъруза қилди.

Тизимда кўп йиллар фидокорона меҳнат қилган ходимлар Республика кенгаши томонидан тақдирланди.

Институт педагог ҳамда талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.