Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Инсон қадри ҳар доим улуғ

14.10.2022. «Иссиқлик электр станциялари» бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ходимларнинг меҳнат шароити билан яқиндан танишиш имконини яратиш билан бир қаторда, мурожаатларни жойида ҳал этилишини ҳам таъминламоқда.

«Талимаржон ИЭС» АЖда ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда станция ходимларига яратилган меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ғамхўрлик борасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, қабул давомида 20 нафардан ортиқ ходимнинг мурожаати тингланиб, ижобий ҳал этилди.

– «Инсон қадри учун» акцияси доирасида бўлиб ўтаётган сайёр қабуллардан асосий мақсад, аввало, ишчи-ходимларни рози қилиш ҳамда уларнинг меҳнат жараёнидаги ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаб етишлари учун зарур тавсиялар бериш, – дейди «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Феруза Турғунова.

«Талимаржон иссиқлик электр станцияси» корхонаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамиша ходимларни қўллаб-қувватлаб, кўплаб маданий ва маърифий тадбирлар уюштириб келмоқда. Хусусан, «Кексалар ҳафталиги» доирасида бир гуруҳ нуронийлар Самарқанд шаҳрида бўлиб, у ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди.

Акмал Абдиев