Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Иш ўринлари аттестациядан ўтказилади

dsc_5246-2

12.04.2016. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан жойларда 2016 йил давомида корхоналарда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш жадваллари тасдиқланмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти меҳнат Бош бошқармаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ўртасида келишилган ҳолда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасалари, агросаноат мажмуи тизимидаги корхоналар, давлат муассасалари тизимидаги барча тижорат банклари, қурилиш ташкилотлари ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан 36 тасида жами 1068 иш ўрнини аттестациядан ўтказиш режалаштирилган.

Иш ўринлари аттестациядан ўтказилиши натижасида корхоналарда ишловчи ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, меҳнат шароитлари ноқулай ва зарарли ишлар учун йиллик қўшимча таътиллар олиш, сут ва унга тенглаштирилган маҳсулотлар, қисқартирилган иш вақтлари, ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа имтиёзларга эга бўладилар.