Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Истиқлол шодиёнасига бағишланди

07.09.2023. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан Поп туманининг Чодак дам олиш масканида тиббиёт ходимлари ўртасида Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур мусобақаларда эркаклар спортнинг футбол тури бўйича беллашган бўлсалар, аёллар волейбол бўйича куч синашдилар.

Ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Якунда эса ғолиблик кучли жамоаларга насиб этди.

Мусобақа якунига кўра, футбол бўйича ўтказилган бахсларда Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, мусобақа ғолибига айланди.

Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида ғолиблик Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси ходимларига насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоаларга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фaрғона вилояти кенгаши дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Икки кун давом этган спорт мусобақалари давомида иштирокчилар мароқли ҳордиқ чиқариб, кўплаб яхши таассуротлар олдилар. 

Шоҳсултон Тўхтаматов