Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман босқичлари бўлиб ўтмоқда

03.10.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий танлов жорий йилда Соғлом она ва бола йилига бағишлаб ўтказилмоқда, – дейди Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими бош мутахассиси Эътиборхон Раҳмонова. – “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида ташкил этилаётган ушбу кўрик-танловда корхона ва ташкилотлар қошидаги маданият саройларида, шунингдек, жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари қатнашчилари иштирок этмоқдалар.

Кўрик танловни ўтказишдан мақсад – ёш авлодни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, уларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.

Кўрик-танловда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар бадиий жамоалари ҳамда якка ижрочилар анъанавий ижрочилик, эстрада қўшиқчилиги, якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги ҳамда якка ва жамоа рақси ижрочилиги бўйича ўз иқтидорларини синаб кўриш имконига эгалар.