Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ижро қониқарли

11.03.2024. Бекобод шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабида 2023 йил давомида жамоа шартномасининг бажарилишига бағишланган умумжамоа йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси етакчи мутахассислари, вилоят кенгаши вакиллари, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси аъзолари ҳамда ихтисослаштирилган санъат мактаби жамоаси иштирок этди.

Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари тингланди. – Таълим муассасасида бугун 153 нафар ходим фаолият юритади, – дейди бошланғич касаба уюшмаси раиси Шаҳноза Исломова. – Барча ходимлар касаба уюшмаси кўмагини яхши ҳис қилишади. Хусусан, ўтган йил давомида айрим ходимларга оилавий тадбир ва бошқа муҳим кунлар муносабати билан иш ҳақи сақланган ҳолда таътиллар берилди. Шунингдек, муассасада ёш ходимларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. «Энг фаол ёш ходим», «Эркин фикр», «Ёшлар минбари» каби усулларда улар билан кўпроқ бирга ишлаб, қўллаб-қувватлаб бориш ҳам мақсадли йўлга қўйилган.

Шунингдек, Ангрен шаҳридаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам жамоа шартномаси бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

– Жамоа шартномаси иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилоти ўртасида тузилган муҳим ҳужжат, – дейди бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Носиржон Раҳматов. – Иш берувчи ва ходимга ҳам тўғри йўналишларни кўрсатиб берувчи бу ҳужжат ҳар бир корхона ва ташкилотда бўлиши фойдадан холи бўлмайди. Чунки айрим ташкилотларда жамоа шартномаси нима эканлиги ва қандай аҳамиятга эгалигини энди тушуниб етаётганлар кўп.

Муассасамизда 281 нафар ўқитувчи ва ходим фаолиятолиб бормоқда. Ўтган йили жамоа шартномаси бўйича талай ишлар амалга оширилди. Ходимлардан иборат гуруҳлар кўҳна ва навқирон Бухорога саёҳат, концерт ва театр томошалари ҳамда бошқа тадбирларга юборилди. Икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимга моддий ёрдамлар ажратилди.

Ҳар икки тадбирда ҳам жамоа шартномасининг бажарилиши қизғин тарзда муҳокама қилинди ва фаолият қониқарли деб топилди.

Холида Эгамбердиева