Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кадрлар малакасини оширилмоқда

02.03.2016. Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида жорий йилнинг 29 февралидан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик вакиллари учун ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.

«Касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси раислари ва вакилларининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш» мавзуига бағишланган мазкур ўқув тингловчилари меҳнат қонунчилиги ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ходимлар вакиллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, касаба уюшмаларида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, компьютер саводхонлиги бўйича малака оширмоқдалар.