Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Карантин даврида меҳнат муносабатларига оид айрим масалаларда саволларга жавоблар

03.05.2020. Мен Тошкент шаҳар Олмазор туман 106-заиф эшитувчи ўқувчиларга ихтисослаштирилган мактаб интернатда тарбиячи Мирмахмудова Умидаман. Саволим қуйдагича:
Ҳар йили ёзда меҳнат таьтилга 48 иш кунига пул тўлаб чиқаришар эди. Бу йил карантин сабаб биздан сўрамасдан буйруқ шунақа бўляпти деб, 1 апрелдан таьтилга чиқаришди, камига 36 иш кунига ҳақ тўланади дейшди. Сабаби сиз тўлиқ 10 ой ишламадингиз деб айтди ҳисобчи. 12 кунлик иш ҳаққимиз шунчаки йўқ бўлиб кетаверадими? Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида таътилларни бериш тартиби батафсил тартибга солинган.
Жумладан, унинг 143-моддасида йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилиши баробарида мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.
Юқорида келтирилган қонун нормасига эътибор берилса, унда мазкур муассасаларнинг “муаллимларига”, ва яна айнан биринчи иш йилидаги таътилни бериш қоидаси келтирилган.
Сиз мактаб интернатда “муаллим” эмас, балки тарбиячи лавозимида ишлашингиз учун Сизга бу қоида эмас, балки умумий қоида тадбиқ этилади. Яъни Сизга, таътил бериш кунига қадар қанча ишлаганингиздан қатъий назар таътил тўлиқ берилиши ва иш ҳақи ҳам тўлиқ (36 кунга эмас) тўланиши керак. Бу қоида, таътил ҳаттоки биринчи иш йили учун берилаётган бўлса ҳам қўлланилади.
Қўшимча маълумот:
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.
Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди