Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Карантин даврида меҳнат муносабатларига оид айрим масалаларда саволларга жавоблар

19.05.2020. Мен ўз функционал вазифаларимни бажариш вақтида хизмат сафарида бўлганимда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир жароҳатландим. Ҳозир даволанишим учун ҳаражатларим кўпайиб кетди. Мени саломатлигимни тиклашга моддий ёрдамни иш берувчидан талаб қилишим мумкинми?

Хизмат сафаридаги ўз функционал вазифаларингизни бажариш вақтида Сиз билан содир бўлган ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ходиса эканига аниқлик киритиш учун текширилиши ва ҳисобга олиниши керак.

Иш вақтида содир бўлган бахтсиз ходиса ҳақида Сиз иш берувчини хабардор этишингиз ва иш берувчи ўз ўрнида махсус ваколатли органларга хабар бериши лозим. Бу ҳолатда бахтсиз ходисани махсус текшириш комиссияси тузилади ва текширув ишлари олиб борилади.

Текширув якунига кўра, махсус текшириш комиссияси бахтсиз ходисани ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топса, ходимнинг шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлайди.

Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади.

Ходимга жароҳат ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади.

Етказилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи жабрланувчига, ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)дан ташқари, меҳнат жароҳати туфайли қилинган қўшимча харажатларни ҳам тўлашга мажбурдир. Тўланадиган бундай харажатларга даволаш, протезлаш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, санатория-курортда даволаниш, шу жумладан жабрланувчининг даволанадиган жойга бориш ва келиш йўл харажатлари, зарур ҳолларда эса шунингдек ўзганинг парваришига муҳтож бўлганда, кузатиб борувчи шахснинг ҳам йўл харажатлари, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва бошқа турли ёрдам харажатлари, агар у ТМЭК томонидан ёрдамнинг ушбу турларига муҳтож деб топилган бўлса ва уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш ҳуқуқи бўлмаса, шунингдек жабрланувчи билан иш берувчи ўртасида зарарни тўлаш бўйича баҳс пайдо бўлганда ҳамда баҳс жабрланувчи фойдасига ҳал бўлган ҳолларда адвокат ёллаш учун қилинган харажатлар киради.

Дори-дармонлар сотиб олиш учун қилинган харажатлар даволовчи шифокор томонидан ёзиб берилган белгиланган шаклдаги рецепт ҳамда пул тўланганлиги тўғрисидаги чек тақдим этилганда иш берувчи томонидан жабрланувчига тўланади.

Сизни ҳолатингизда махсус текшириш ўтказилиши ва тегишли шаклдаги далолатнома расмийлаштирилиши зарур.

Агар иш берувчи етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, Сизни меҳнат вазифаларингизни бажаришингиз билан боғлиқ равишда соғлиғингизга етказилган зарарни тўлаши шарт.

Менга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса сабабли ногиронлик белгиланган эди. Иш берувчи томонидан менга ойма-ой зарар тўловлари тўлаб келинаётганди. Ташкилотимиз тугатилгани сабабли менга зарар тўловлари берилмаяпти. Зарар тўловини қаердан оламан?

Меҳнат жароҳати учун жавобгар бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда тугатиш комиссияси зарарни тўлаш суммасини бундан кейин тўлаш учун зарур суммани тугатилаётган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жой бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маблағлари жамланадиган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларининг махсус мақсадли бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига ўтказади.

Сиз ташкилотингиз рўйхатдан ўтказилган жой бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими орқали зарар тўловини олишингиз мумкин.

Нодира Каримова
Хамидулла Премкулов
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди