Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба-Тур” веломарафони старт олди

22.04.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Касаба – Тур”   веломарафонининг жорий йилги мусобақаларига 11 апрелдан бошлаб старт берилди.

“Касаба – Тур”   веломарафонини ўтказишдан асосий мақсад – меҳнаткашлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдир. Шунингдек, турли соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда экологик тоза транспорт турини оммалаштириш ҳам ташкилотчиларнинг диққат марказида бўлди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказилган “Касаба – Тур”  веломарафони Кашқадарё вилоятидаги “Шўртангазкимё” мажмуасида меҳнат қилаётган ходимларни ҳам соғлом рақобатга чорлади.

Веломарафонда корхонада меҳнат қилаётган 100 дан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар иштирок этиб, мусобақа ғолиблари аниқланди.

Якуний натижага кўра, мажмуа ходимлари Феруз Ҳамраев 1-ўринни, Икром Хўжамуродов 2- ўринни, Зулфия Тошева 3- ўринни эгаллаб, туман босқичига йўлланма олдилар.

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги 5-мактабгача таълим муассасасида ўтказилган мусобақалар ҳам 31 нафар ҳаваскор велоспортчи хотин-қизларнинг қизғин баҳслари билан бошланди. Ғалабага бўлган интилиши юксак иштирокчилар марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтиб, вилоят босқичига йўлланмани кўлга  киритдилар.

Барча мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.