Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшма спортчиларидан янги натижалар

27.09.2023. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан бошланган Осиё олимпия ўйинлари қизғин паллага кирди.

Жумладан, академик эшкак эшиш йўналишида 21 та давлатдан 310 нафар спортчи иштирок этаётган бўлса, шу спорт турида мусобақалашган вакилларимизнинг аксарияти шоҳсупага кўтарилди. Таъкидлаш жоизки, академик эшкак эшиш бўйича Миллий терма жамоамизнинг 18 нафар спортчисидан 4 нафари Касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчиларидир.

23 сентябрь куни шу мактаб спортчиси Луиза Исломова, Мехрожбек Маматқулов ва Шахбоз Холмирзаевлар кумуш, Собир Сафаралиев эса битта кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритди.

Яна бир спортчи – Фазлиддин Каримов M8+ (эркаклар саккизталиги) йўналишидаги мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади.

Олдинда спортчиларимизни енгил атлетика, слоламда
эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, оғир атлетика каби спорт турлари бўйича мусобақалар кутиб турибди.

Зебо Намозова