Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари фаоллари томонидан олиб борилаётган миллий мониторинг юзасидан ўқув-семинари

21.09.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгашида мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида касаба уюшмалари фаоллари томонидан олиб борилаётган миллий мониторинг юзасидан ўқув-семинар ташкил қилинди.

Унда, “Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг ўтказиш услубиёти, 2023 йил пахта йиғим-терими мавсумида касаба уюшмалари меҳнат инспекциясининг вазифалари” тўғрисида, теримчилар билан фермер хўжаликлари ўртасида меҳнат муносабатлари расмийлаштирилиши, терим пулларини ўз вақтида тўғри ва ҳеч қанақа ушланмаларсиз тўланаши, теримчиларга шарт-шароитлар яратилиши, тушлик вақтида иссиқ овқат, самовар ичимлик суви ташкиллаштирилиши ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходими зарур дори-дармонлар билан бириктирилиши юзасидан вилоят кенгаши меҳнат инспекторлари, мурожаатлар билан ишлаш мутахассиси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик Бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси масъуллари, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг туман кенгашлари раислари мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Қайд қилингандек, ҳозирги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун меъёрдагидек шарт-шароитлар яратиш, болалар меҳнатидан фойдаланмасликни тарғиб қилиш, бу борада аҳоли қатламлари орасида тушунтириш ишларини олиб бориш кенг йўлга қўйилган. Барча туман ва шаҳарлар марказларида йўллар атрофига баннерлар ўрнатилган бўлиб, постер ва буклетлар тарқатиш ишлари ҳам узлуксиз давом этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши томонидан белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра, хорижга кетаётган фуқароларни бегона юртларда мажбурий меҳнат қурбони бўлиб қолишдан ҳимоя қилиш мақсадида «Ишонч» телефонлари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими, кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бериб, 2023 йил бугунги кунига қадар Навоий вилоятидаги корхона ва ташкилотларда, нодавлат нотижорат корхоналарида ишчи-хизматчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати бирор марта кузатилмади. Бунда вилоятдаги турли корхона ва ташкилотларда тузилган касаба уюшмалари қўмиталарининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари ҳам ўз ўрнида корхона ва ташкилотларнинг умумий жамоа йиғилишларида ХМТ нинг 105 ва 182-сонли конвенциялари талабларини меҳнаткашларга кенг тарғиб этган ҳолда тушунтиришлар олиб боришлари таъкидлаб ўтилди.

Махбуба Камбарова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши меҳнат-техник инспектори