Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари фаоллиги ортиб бормоқда

16.11.2016. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан туркум тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан вилоятдаги болалар “Мурувват” интернат уйи ва аёллар “Мурувват” уйида ўтказилди.

Ушбу муассаса ходимларини сайлов жараёнларидан хабардор этиш мақсадида ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлим мудири Ҳ.Бешимов маъруза қилди.

Маърузачи фуқароларнинг ўз хоҳиш иродаларини эркин ва мустақил билдириши учун сайлов участкаларида яратилган шароитлар, сайловга оид қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Сайловда ҳар бир киши фаол иштирок этиб, ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳолда, энг муносиб номзодга шахсан ўзи овоз бериши зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари иштирокида Пешку туманида “Келажагимиз учун овоз берамиз”, Когон шаҳридаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз”, Бухоро солиқ коллежида “Менинг овозим Ватаним келажагига дахлдор” мавзуларидаги давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказилди.