Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари ҳарбий қисмларда

28.07.2016. Жорий йилнинг 27 июль куни Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгашининг маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқа театрида Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳарбий қисмларнинг офицер, сержантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда аскарлари учун “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним” шиори остида адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Ушбу тадбирда Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгаши аъзолари – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Т.Нарбаева, Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси Марказий кенгаши раиси Ш.Усманов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари А.Ҳамраев, Шимолий-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари И.Кучаровлар иштирок этишди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари таркибидаги “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси санъаткорлари ҳамда Ҳарбий округ ансамбл жамоалари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирдан сўнг Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳарбий қисмлар ва ҳарбий шаҳарчаларга ташриф буюришиб, у ерда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун яратилган ижтимоий ва маиший шароитлар (ётоқхона, ошхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, ўқув машқлари хоналари) билан ҳам танишдилар.