Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари ходимларга тегишли маблағларни ундириб берди

24.02.2022. Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми ходимлари Г.Жумабаева, Г.Қутлымуратова, А.Рзамуратова ва Н.Унгарбаевалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашига “штат бирликлари қисқариб, ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлигидан норози бўлиб” қилган оғзаки мурожаати Кенгашнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлардан сўнг мурожаатчилар манфаатини таъминлаш мақсадида Фуқаролик ишлари буйича Нукус туманлараро судига “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўламларни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисида” ариза бериш борасида амалий ёрдам кўрсатилди.

Нукус туманлараро суди томонидан фуқароларнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, ушбу ҳолат юзасидан чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросига юборилди.

Натижада мурожаат эгаларига жами 20 миллион 272 минг 412 сўм, шу жумладан, Г.Жумабаевага – 5 миллон 106 минг 562 сўм, Г.Қутлымуратовага – 5 миллион 106 минг 562 сўм, А.Рзамуратовага – 3 миллион 806 минг 475 сўм, Н.Унгарбаевага – 6 миллион 252 минг 813 сўм маблағ ундириб берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати