Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари – хотин-қизларга

12.08.2019. Сирдарё   туманидаги  хотин-қизларнинг “Мурувват” интернат  уйида  бугунги  кунда   250   нафар    ногиронлиги  бўлган  хотин – қизлар     истиқомат  қилади.   Атрофи  манзарали дарахтлар  билан  ўралган   мазкур муассасага эшиги   саҳоват   йўлини  тутган   мурувватли   кишиларга  доимоий   очиқ.

Интернат  уйи  директори  Дилшод  Пайзиллаевнинг  айтишича  барча   байрамларда турли   ташкилотлар,  саховатпеша тадбиркорлар келиб, бу ерда яшаётган кўнгли ярим инсонлар холидан  хабар   олишади.   Кимдир   совға – салом,  озиқ – овқат  маҳсулоти,  бошқаси  гигиена  воситалари  тухфа   этади.

Мустақиллик   байрами    ҳамда  Қурбон   ҳайити  арафасида  Сирдарё вилояти  касаба   уюшмалари  ташкилотлари   бирлашмаси   вакиллари ҳам мазкур “Мурувват” интернат  уйида  бўлиб,  “Касаба  уюшмалари  хотин – қизларга”,  акцияси ўтказилди.

Тадбир доирасида бу ерда яшаётган хотин-қизлар холидан  хабар  олиниб,   байрам туҳфаси сифатида уларга шахсий гигиена  воситалари ва совға-саломлар ҳадя қилинди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, худди шундай тадбирни вилоят  “Болалар  шаҳарчаси”да  ҳам ўтказиш режалаштирилган