Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари – спортнинг оммавийлигини ошириш йўлида

07.03.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” да касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси  томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, куни кеча “Яккасарой” спорт мажмуасида Яккасарой тумани спортни ривожлантириш бўлими ҳамда туман “Маҳалла” жамғармаси билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида гимнастика машғулотлари ташкил этилиб, оркестр садолари остида 2 км га юриш тадбири ҳамда спортнинг стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка ва дартс турлари бўйича фестивал ўтказилди.

250 нафардан ортиқ хотин-қиз иштирок этган мазкур тадбирлар давомида спорт мажмуаси байрамона тус олиб, Она Ватан ҳақидаги куй ва қўшиқлар янграб турди.

Яккасарой туманидаги олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари талаба ва ўқувчилари ўасида спортнинг бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка ва дартс турлари бўйича ўтказилган спорт фестивалида эса 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Мусобақаларда фаол қатнашган йигит-қизларга Касаба уюшмалари Федерациясиннг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Спотнинг оммавийлигни ошириш мақсадида ташкил этилаётган мусобақаларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳар касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказлди. Ушбу мусобақалар иштирокчилари стол тенниси ва дартс мусобақаларида беллашдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси маҳаллалардаги хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Бошқарма томонидан спорт мажмуасида маҳаллалардан келган фахрий аёллар ўрасида ўтказилаётган юриш машқлари ва турли спорт ўйинлари фикримиз далилидир.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари