Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама

21.08.2019. «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда билдирилган таклифлар.

Барчага бирдек эътибор

Камол Шодиметов
Халқ депутатлари Тошкент вилояти
кенгаши депутати:

– Муддатли меҳнат муносабатларини тартибга солиш керак. Содда қилиб айтганда, мардикорчилик билан шуғулланаётганларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси таъминланишига эътибор қаратиш лозим.

Содда ва аниқ бўлсин…

Анвар Зокиров
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Тошкент тумани
кенгаши раиси:

– Қонун лойиҳасининг ўзбекча матнидаги стилистик ва орфографик хатоларни тузатиш керак. Унда русча вариантдаги кўплаб моддалар сўзма-сўз ёки хато таржима қилинган. Натижада маъно бузилишларига йўл қўйилган. Хуллас, юзага келган номутаносибликни тўғрилаш зарур.