Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмаларидан миннатдормиз

29.11.2021. Мен Аллаяров Жаксылық Тазабаевич “Қорақалпоқ сув таъминоти” Масъулияти чекланган жамияти Қўнғирот тумани сув тармоқлари филиалида тракторчи бўлиб ишлайман. Корхонамизда 87 нафар ходим меҳнат қилади.

Икки нафар фарзанднинг отасиман, катта ўғлим мактабда 3-синф ўқувчиси, кичкинаси мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси. Оилада ягона боқувчиман, турмуш ўртоғим шу йилнинг баҳор ойида автоҳалокатга учраб жароҳат олган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ, ушбу кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт эканлиги, шуниндек, корхона “Жамоа шартномаси”нинг 6.3-бандида иш берувчи ходимларга иш хақини ойига икки маротаба, ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши белгиланган бўлса-да, “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ томонидан ходимларга иш ҳақи тўланиши мунтазам равишда кечиктирилиб келинган эди.

Шу сабабли 2021 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига корхонамизда ходимлар 2 ойдан буён иш ҳақларини олмаганлиги, бу эса оилада ягона боқувчи сифатида оилавий шароитимни оғирлаштираётганидан норози бўлиб ариза билан мурожат қилдим.

Ушбу мурожаатим касаба уюшмалари ходимлари томонидан ўзимнинг иштирокимда жойига келиб ўрганилди ва ижобий хал этиб берилди. Хусусан, менинг ҳамда 86 нафар ҳамкасбимнинг жами 226 млн. 78 минг 805 сўм миқдоридаги муддати ўтган иш ҳақлари ундириб берилди. Биз касаба уюшмалари томонидан ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида кўрсатилган ушбу амалий ёрдамдан бағоят миннатдормиз.

Жаксылық Аллаяров

“Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Қўнғирот тумани сув тармоқлари филиали тракторчиси.