Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмаларининг Хотин-қизлар комиссиялари фаолиятидан

04.05.2016. Жойларда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ҳамда ҳудудий бирлашмаларнинг Хотин-қизлар комиссиялари томонидан хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясига оид семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларга яратилган шароитлар мунтазам ўрганилиб, мутасаддиларга тавсиялар берилмоқда.

Худди шундай семинар-тренинглардан бири Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан ўтказилди. “Жамоа келишувлари ва шартномалари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида ташкил этилган тадбирда меҳнат муносабатлари, меҳнат қонунчилиги ҳамда жамоа шартномаси орқали аёлларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида иштирокчилар ўртасида тренинглар ўтказилди. Шунингдек, ижтимоий-меҳнат муносабатлари ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида мавжуд миллий ва халқаро ҳужжатлар, қонунлар ва қарорлар бўйича амалиётчилар билан мулоқотлар ташкил эилди.

Семинар-тренинг иштирокчилари Жамоа шартномаларини экспертизадан ўтказишда Хотин-қизлар комиссияларининг роли ҳақида тажриба алмашдилар.

 

***             ***              ***

 

Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар комиссияси томонидан ўтказилган “Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир” номли семинар-тренингда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Аёллар меҳнати қўлланилиши тақиқланадиган, меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати ҳамда улар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларининг чегараси ҳақида мутахассислар маърузалари тингланди. Хотин-қизларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва уларнинг мазкур соҳадаги хуқуқий маданиятини ошириш ҳамда жамоа шартномалари доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Хотин-қизлар комиссиялари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталинди.

***             ***              ***

 

Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар комиссияси иш режасига кўра 1-чоракдаги комиссия йиғилишида “Наманган водий ипаги” турк-ўзбек қўшма корхонаси ҳамда “Наманган тўқимачи” масъулияти чекланган жамиятда ишлаётган хотин-қизлар учун жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзларнинг бажарилиши борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди. Иш ўринларини аттестациядан тўлиқ ўтказиш бўйича иш берувчи ва тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашига кўрсатма берилди.

 

***             ***              ***

 

Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар комиссияси томонидан нодавлат сектори корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизларга иш жойларида муносиб иш шароитлари яратилганлиги доимий назоратга олинган. Хусусан, Урганч шаҳридаги “Асалой медиа”, Янгибозор туманидаги “Бўзқалъа оби нони”,  Янгиариқ туманидаги  “Хасан шифо” хусусий корхоналарига ташриф чоғида, у ерда ишлаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, қулай меҳнат шароитларини яратиш, давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида тармоқ касаба уюшмалари туман (шаҳар) кенгашлари ва иш берувчиларнинг доимий ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида тадбирлар белгилаб олинди.