Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланди

04.03.2020. “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамиятининг Вагонларни техник ва технологик тайёрлаш, таъмирлаш филиалида депонинг Касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган даври мобайнидаги фаолиятига бағишланган ҳисобот-йиғилиши бўлиб ўтди.

“O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамиятинингбирлашган Касаба уюшма қўмитаси раиси Рустам Абдувалиев раилсик қилган йиғилишда депо раҳбарлари, етакчи мутахассислар, корхона Касаба уюшма қўмитасининг 1266 нафар ишчи-ходимларидан сайланган 26 нафар вакиллари, цех ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этди. Тадбир кун тартиби бўйича дастлаб депо Касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Фазлитдин Илхомов корхона Касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган давр мобайнидаги ҳисоботи тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Касаба уюшма қўмитасини тафтиш комиссияси ҳамда Меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг ҳисоботлари тингланди.

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига янги аъзолар таркиби сайлангач, йиғилишда кўпчилик овоз билан Касаба уюшмаси қўмитасини раислигига Фазлиддин Илхомов қайта сайланди.

Йиғилиш сўнггида барча цех бўлимларидан ўз касбининг моҳир устаси бўлган Касаба уюшма аъзоларидан 18 нафари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.