Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кексалар касаба уюшмалари эъзозида

11.10.2019. Мамлакатимизда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, мазкур ҳафталик доирасида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан тармоқ тизимида меҳнат қилаётган 20 нафар фаҳрийларнинг концерт дастурига ташрифи ташкил этилди.

Шунингдек, тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ёши улуғ 100 нафар фаҳрийлар учун пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти  бўйлаб саёҳатлар ташкил этилди. Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи қадимий ёдгорликлар отахон ва онахонларда катта таассуротлар қолдирди.

Шунингдек, “Maxam-Chirchiq” корхонаси қошидаги “Мадад” уюшмаси фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича қизиқарли мусобақалар ўтказилди. Уларда иштирок этган фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

“Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти томонидан эса корхонада ишлаб пенсияга чиққан 205 нафар фахрийларга моддий ёрдам кўрсатилди.

“Аммофос-Максам” акциядорлик жамиятида меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган 700 нафар кекса авлод вакиллари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланди.

Шахина Жўраева

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг етакчи мутахассиси