Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халкимизга хос эзгу фазилат”

07.10.2022. 2022 йил 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халкимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминланмоқда.

Мирзо Улугбек тумани 286-мактабда “Кексалар-оила ўчоғи” мавзусида 4-8 синф ўқувчилари ўртасида диктантлар танлови, 7-8 синф ўқувчилари билан “Адиблар хиёбонига” саёҳат уюштирилиб, “Кўзга суртгум устоз босган тупроқларни” мавзусида нафақадаги устозлар ва маҳалла нуронийлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзо Улуғбек тумани бўлинмаси кенгаши ходимлари ва фаоллари 286-умумтаълим мактабида «Кексалар ҳафталиги «муносабати билан «Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат» мавзусида фахрий устозларимиз Мирзаахмедова Зумрадхон ая, Муртазаева Забиха ая, Рахимбоева Холбуви ая, Арипова Гулнора ая ва Мирзарахматова Нодира аяларнинг уйларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Шунингдек, кексаларга эҳтиром баҳш этиш баробарида, ёш авлодга меҳр-оқибат, ҳурмат, меҳнати орқали қадр топган инсон доим эъзозда бўлиши тўғрисида суҳбатлар ҳам ўтказилди. Ёши улуғ, тажриба хазинаси бўлган инсонларнинг доно ўгитлари ва насиҳатлари ўқувчи ва педагог ходимларга ибрат мактаби бўлиши табиий.