Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Кимё саноати ёш мутахассислари” илмий-интеллектуал форуми бўлиб ўтмоқда

30.05.2024. “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида “Кимё саноати ёш мутахассислари” илмий-интеллектуал форуми ўтказилмоқда.

Мазкур форумда тармоқ тизимидаги корхоналардан “Махам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Аммофос-Махам” АЖ, “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖларда фаолият юритаётган ёш кимёгар мутахассислар, шунингдек, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Янги Ўзбекистон университети талабалари – жами 200 нафар ёшлар иштирок этишмоқда.

Дастлаб иштирокчилар Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюришди. Илм даргоҳида соҳанинг бўлажак мутахассислари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Форум Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар” оромгоҳида бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг  ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси