Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Кимёвий таҳлил лаборанти” кўрик-танлови ўтказилди

16.07.2022. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиш, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Кимёвий таҳлил лаборанти” кўрик-танловининг республика-тармоқ босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов корхоналарда фаолият юритаётган кимёвий таҳлил лаборантлари ва таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ва ёшларда ўзлари танлаган касби ва ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, билим даражаси, кўникма ва малакаларини ошириш, ўзлари танлаган касблари бўйича меҳнат фаолиятига тайёргарлик салоҳиятини янада кучайтириш, касбий маҳоратларини оширишга кенг имкониятлар яратиш, техникум ва касб-ҳунар коллежлари битирувчи курс ўқувчиларининг касбий тайёргарлик сифатини холисона баҳолашга йўналтирилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

“Кимёвий таҳлил лаборанти” танловининг республика-тармоқ босқичи тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ корхонасида бўлиб ўтди. Унда тармоқ тизимидаги корхона ва таълим муассасаларидан биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган ёш кимёвий таҳлил лаборантлари ва талаба ҳамда ўқувчилар иштирок этдилар.

Ушбу танлов ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳоратини, улар томонидан қобилиятли, ижодкор ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда олиб борилувчи ишларни янада такомиллаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир. Шунингдек, қуйи босқичлар жараёнида қобилиятли мутахассислар, талаба ва ўқувчилар аниқланиши билан бирга, уларни муносиб рағбатлантириш орқали ўз касбларига бўлган меҳр-муҳаббатлари ва интилишлари ортгани, шунингдек, техникум ва касб-ҳунар коллежлари, иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги янада ривожалантиради.

Танлов иштирокчилари танишув шартидан сўнг савол-жавоб ва касбий-амалий топшириқлар бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъти томонидан иштирокчилар бажараётган ишларнинг мураккаблик даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Назарий ва амалий синовлар жараёнида иштирокчиларнинг ўз касбий маҳоратларини оширишга бўлган интилишлари яққол намоён бўлди.

Ҳар бир жараён ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланиб, ғолиблар аниқланди. Унга кўра 1-ўринни “Навоийазот” АЖ вакили Акбарова Дурдона Фазлиддиновна, 2-ўринни “Максам-Чирчиқ” АЖ вакили Абдумаликова Мафтуна Акмал қизи ҳамда 3-ўринни “Қизилқум фосфарит комплекси” МЧЖ вакили Сайфиева Рушана Умиджон қизи ва “Фарғонаазот” АЖ вакили Қобилова Мухлисахон Фозилжон қизи эгалладилар.

 Танлов ғолиблари “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси