Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

02.12.2015. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Унда туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли барча даволаш профилактика муассасалари ходимлари, касаба уюшма фаоллари ҳамда ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Иштирокчиларга Конституциянинг мазмун-моҳияти, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” белгилаб қўйилгани қайд этилди. Ишчи-ходимларнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлашлари ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириш касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида белгилангани, бу борада олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбатида касаба уюшмаларининг жамоа шартномалари ва келишувлари орқали меҳнаткашлар манфаатларини таъминлаш йўналишларида олиб бораётган ишлари ҳам таҳлил этилди.