Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кун тартибида меҳнат муҳофазаси

04.04.2016. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Гулистон шаҳар кенгаши томонидан вилоят ички ишлар бошқармасига қарашли тиббиёт бўлимида ўқув семинари ўтказилди. Унда асосий эътибор меҳнат муҳофазасига оид қонун ҳжжатлари ижросини таъминлаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш масалаларига қаратилди.

Семинар иштирокчиларига Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов томонидан юқоридаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва унинг жойлардаги ижроси юзасидан батафсил маълумот берилди.

Худди шундай тадбирлар Сирдарё вилоят Давлат ўрмон хўжалиги, Қуйи Сирдарё Ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасида ҳам ўтказилди.