Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кўнилга ташриф

11.04.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳар йили пойтахтимиздаги «Мурувват ва саховат», Меҳрибонлик уйларига ташриф буюриб, ўксик қалбларга малҳам бўлишни, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмаклашишни анъанага айлантирган.

Яқинда ана шу анъанага содиқ равишда Республика пансионатидаги уруш ва меҳнат фахрийлари, якка-ёлғиз, парваришга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олинди. Улар билан самимий мулоқот ўтказилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Айни бу масканда 140 нафардан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож фахрийлар истиқомат қилмоқда. 80 ёшни қоралаган Раҳмон Холиқов улардан бири.

– Мени ҳаёт кўп ва хўб синаган, – дейди отахон. – Ота-онамдан эрта етим қолгач, бувимнинг қўлида тарбия топдим. Вояга етиб, оила қурдим, аммо тақдир менга яна бир «туҳфа» тайёрлаб қўйган экан. Бир умр фарзанд кўриш армон бўлиб қолди. Хуллас, ҳамма яқинларимдан айрилгач, шу ердан қўним топдим. Тақдир менга шуни раво кўрди. Қалбимни маҳзун ўйлар кемира бошлаганда ҳол сўраб келганлар кўнглимни кўтаради. Меҳрни ҳис қиламан.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгашининг бу каби хайрли тадбирлари давом этмоқда.

Азизбек Тоғаев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси