Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Лойиҳа доирасидаги 4-семинар ўтказилмоқда

22.11.2016. 2016 йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Халқаро Меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган 2014-2016 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат дастурида кўзда тутилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси учун ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш лойиҳаси доирасидаги 4-семинар ўз ишини бошлади.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган аввалги 3 та семинарларда иштирокчилар ўқув машғулотларини замонавий ва интерфаол усулда ташкил қилиш тамойиллари ва бу борада мавжуд амалиёт, кичик гуруҳларда ишлаш усуллари ва шакллари юзасидан назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини оширган эдилар.

Жорий йилнинг август ойида ўтказилган 3-семинрадан сўнг ўтган вақт мобайнида тингловчилар аввалги семинарларда олган билимлари ва кўникмалари асосида ўзлари танлаган мавзуларга оид ўқув-услубий қўлланмалар лойиҳаларини ишлаб чиқдилар.

Бугун бошланган 5 кунлик ўқув давомида улар ушбу лойиҳаларини янада такомиллаштириш, ўқув семинарларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, касаба уюшмалари кадрларини масофавий ўқитиш методикаси, ўқитиш жараёнида юзага келган муаммолар ечимини топиш каби масалаларда ўз билим ва тажрибаларини оширадилар.

Машғулотлар Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросининг техник кўмагида, Молдова касаба уюшмалари Конфедерацияси Меҳнат институнинг малкали мутахассислари Д.Суручану ва В.Чоариклар томонидан ўтказилмоқда.