Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси ва хавсизлиги бўйича тармоқ касаба уюшмалари билимлари оширилди

18.09.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, “Олмалиқ КМК” ходимлари касаба уюшмаси, Федерация аппаратининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ўтказилди.

Мазкур ўқув хафтаси “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиорининг мазмун-моҳияти ҳамда “Ўзбекистон – 2030стратегиясининг устувор йўналишлари тўғрисидаги мавзулар билан бошланиб, меҳнат соҳасидаги янгиликлар билан бойитиб борилди.

Халқаро Меҳнат ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари иштирокидаги СОР29 арафасида экологик барқарор ўтишда адолатли ҳамкорлик масалалари муҳокамасида меҳнат соҳасидаги уч томонлма ҳамкорлар, жумладан, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳам иштирок этдилар. Муҳокамалар жараёнида глобал исиш ходимларнинг меҳнат шароитиларига ўз таъсирини кўрсатаётгани, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги муаммоларга муносабат билдирилиб, уларнинг ечими бўйича амалий тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Шунингдек, яшил иқтисодиётга ўтишда яшил иш ўринлари яратиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисидаги мавзу “zoom” платформаси орқали ўтказилган онлайн вебинарда қизғин муҳокамалар марказида бўлди.

Бир хафта давомидаги малака ошириш курсида тингловчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг бўлим мудирлари М.Исаев, Ҳ.Премкуловларнинг “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси”, “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари”, “Янги Меҳнат кодексига мослаштирилган жамоа шартномалари ва келишувлари”, “Халқаро меҳнат стандартлари” мавзуларидаги маърузаларини тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шу билан бирга тингловчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Комплекс интеграллашган ахборот тизимини Федерация ва унга аъзо ташкилотларида жорий этиш тўғрисидаги сўнгги янгиликлардан хабардор этилди.

Касаба уюшмаларига аъзо ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини такомиллаштиришга бағишланган ўқув жараёнларида эса “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимини жорий этиш, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш”, “Бошланғич ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳужжатлар”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ижроия қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилишга оид масалалар бўйича ижрога йўналтирилган қарорлар бажарилиши”, “Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни хабардор қилиш, рўйхатга олиш, таҳлил қилиш ва профилактик чора-тадбирлар белгилаш”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрик-танлов ўтказиш билан боғлиқ масалалар” каби мавзулар ҳамда тегишли топшириқлар бажарилиши ўрганилиб, аналитик таҳлиллар қилинди.

Касаба уюшмаларига аъзо ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини такомиллаштириш бўйича малака ошириш курси якунида тингловчиларга тегишли сертификатар топширилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.Нодира Ғоибназарова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири