Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси ҳолати мониторинг давом этмоқда

25.07.2019. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими мутасаддилари, Тошкент, Қўқон, Қарши, Термез, Қўнғирот ва Бухоро минтақавий темир йўл узеллари, касаба уюшма ҳудудий қўмиталарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан бир ҳафта давомида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари бўйича жамоатчилик назорати асосида мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича корхоналардаги умумий аҳвол, қозонхоналар, кўтарма иншоотлар ва босим остида ишловчи сиғимларда ишларни бехатар олиб бориш ва корхоналарда авария ҳолатлари ҳамда бахтсиз ҳодисаларининг олдини олиш чоралари кўрилганлиги, меҳнат муҳофазаси соҳасида уч босқичли маъмурий жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва ўтказиш, иш жараёнида ходимларга етказилган зарарни тўлаш тартиблари, иш жойларини шаходатлаш (атестациядан ўтказиш) тартиби, янги ишга қабул қилинган ходимларни Т-1 шакл асосида йўриқдан ўтказиш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар сифати ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Бир хафта давомида темир йўл узелининг Бухоро, Самарқанд ва Навоий ҳудудларидаги 25 та корхона, ташкилот ҳамда муассасаси ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мониторинг якунида барча ўрганилган корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Унда мониторинг гуруҳи аъзолари томонидан корхоналардаги ютуқ ва камчиликлар хусусида тақдимотлар  амалга оширилди ҳамда тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида ўрганилган корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари ўртасида меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш борасида йўлга қўйилган ишлар борасида ҳам ўзига хос танлов ўтказилди. Қизғин баҳс-музокараларга бой бўлган ушбу танловда Бухоро “Алоқа ва ишорат масофаси” корхонаси жамоаси биринчи, “17-сон йўл машиналар станцияси” корхонаси жамоаси иккинчи, Бухоро “Темир йўл масофаси” корхонаси жамоаси учинчи, Бухоро “Электр таъминоти масофаси” корхонаси жамоаси эса тўртинчи ўринни эгалладилар.

Танлов ғолибларига Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоб бердилар