Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мен касаба уюшмалари стипендианти бўлдим…

13.04.2022. «Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим».

Ш.М.Мирзиёев

Барчамизга маълумки, ёшларни барча соҳаларда эришаётган ютуқларини, истеъдодларини намоён этишлари учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Эътибор марказида бўлган ёшлар ақл заковати билан жаҳон миқёсидаги барча соҳаларда  юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Мен ҳам айнан шундай ёшлар қаторида эканлигимдан фахрланаман. Аввало ўзимни таништирадиган бўлсам, оддий оилада таваллуд топганман ва отамдан эрта айрилганман. Ёлғиз онам мени улғайтириб вояга етказди ўқишим учун барча шароитларни яратиб берди. Менинг вазифам эса  ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, ватаним учун нафим тегадиган фарзанд бўлишлик эди. Зеро, «Илмли қиз-миллат таянчи», — С.Мирзиёева. Физика-астрономия фанларига бўлган қизиқишим ва педагогик қобилятим мени олийгоҳ томон етаклади. 2020 йил Навоий давлат педагогика институтига ўқишга қабул қилиндим.

Илм йўли қанчалик машаққат бўлса, унинг меваси шунчалар тотли эканлигини англаганимдан буён илм-фан соҳасида янгилик қилиш ва изланишлардан тўхтамай ўз иқтидоримни намоён этиб келмоқдаман. Илмий раҳбарим проф. И.Р.Камалов бошчилигида «Физика ва астрономия фанини ўқитишда математик амаллардан фойдаланиш” мавзусида олиб борилаётган тадқиқот ишларим натижасида ўттизга яқин илмий мақолаларим ва ўнга яқин услубий қўлланмаларим тенгқурларим ва мактаб ўқувчилари томонидан катта қизиқиш билан ўқиб ўрганилмоқда. Замонавий комютер технологиялардан етарлича тажриба эга эканлигим туфайли олтита электрон ўқув қўлланмам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк агентлиги, Саноат намуналари бўлими томонидан ЭҲМ учун дастури расмий рўйхатдан ўтказилган.  Улар орасида «Мактаб ёшидаги болалар учун қизиқарли физик тажрибалар (СТEАМ)», «Астрономик луғатлар ҳақида малумот берувчи дастурий платформаларлар Физика-технологик таълим йўналиши талабалари томонидан мунтазам равишда фойдаланиб келинмоқда .

Мен жорий йилда Ўзбекистон Касаба уюшмаялари стипендиантига сазовор бўлдим, жуда хурсандман. Айниқса, мени ёлғиз вояга етказаётган онамнинг қувончи чексиз. Устозларимга ҳам  раҳмат айтаман. Давлатимиз раҳбари Ш. М. Мирзиёевнинг биз ёшларга айниқса қизларга кенг имкониятлар яратиб келаётган бир вақтда юртбошимизнинг қарор ва фармонларига жавоб тариқасида менга шундай стипендияни беришган экан, бу менга ўзимга бўлган ишончни ортишига, оддий оила фарзанди бўлсамда интилсам, ўқисам муваффақиятга ва натижага эриша олишимга ўзимда ишонч ҳосил қилди. Бунинг учун албатта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси ҳамда Навоий вилоят Кенгаши раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай юксак ишончни бор шижоатим илму салоҳиятим билан етарли даражада оқлашга ҳаракат қиламан.

Намозова Нилуфар

Навоий давлат педагогика институти Физика ва технологик таълим факультетининг 2-босқич талабаси