Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Миср касаба уюшмалари билан Дўстлик ва ҳамкорлик келишуви имзоланди

23.12.2022. Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши делегацияси Миср умумий кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси таклифига биноан Миср Араб Республикасига ташриф буюрди.

Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад – икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда “Дўстлик ва ҳамкорлик келишуви”ни имзолашдир.

Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистондан борган тармоқ касаба уюшмаси вакиллари билан Мисрдаги турдош тармоқ касаба уюшмаси раҳбари Эмад Ҳамди Али Ҳамдан ва касаба уюшмалари фаолларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий, дўстона ва ишчанлик руҳида ўтган учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йўналишлари муҳокама этилиши билан бирга “Дўстлик ва ҳамкорлик келишуви” имзоланди.

Ташрифнинг иккинчи кунида эса Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши делегацияси Эмад Хамди ҳамроҳлигида Адександрия шаҳрида жойлашган “ABU QIR FERTIILIZERS” АЖ бошланғич касаба уюшмасига ташриф буюриб, корхона раҳбари Абед Эзз Эрегал, касаба уюшма қўмитаси раиси Аҳмед Ямани ва корхона касаба уюшмаси фаоллари билан учрашувда иштирок этдилар.

Учрашув давомида делегация аъзоалри мазкур корхона ҳамда бошланғич касаба уюшмаси фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси йўналишларида олиб борилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати раҳбари