Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Муҳим вазифалар белгилаб олинди

30.09.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгашида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамбеяси 78-сессиясидаги нутқи, унинг мазмун ва моҳияти, ундан келиб чиқадиган асосий вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши раиси Назира Тоғаева Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамбеяси 78-сессиясидаги нутқи ва унда илгари сурилган масалаларнинг муҳим ва долзарб аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади. Президентимизнинг юқори минбардан туриб билдирган фикр-мулоҳазалари инсон манфаатларини таъминлаш, халқаро аҳамиятга эга бўлган қатор масалаларни ҳал этишга қаратилганлиги билан дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, камбағалликни тобора камайтириш, ёшлар ва аёллар манфаатларини тўлақонли ҳимоялаш, янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиётни ривожлантириш, халқаро майдонда тинчлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар дунё миқёсида мамлакатимиз нуфузини ошириш, халқимиз турмуши фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда вилоят кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Исоқов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши масъул ташкилотчиси Анора Бобомуродова, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси раиси Тойиржон Йўлдошев, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раҳбари Феруза Раҳимова сўзга чиқиб, юртимиз раҳбарининг БМТ бош ассамблеяси 78-сессиясидаги нутқи ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида тўхталдилар.

Тадбир давомида Президентимиз нутқидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшма ташкилотларининг устувор вазифалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати