Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мурожаатлар эътиборда

16.08.2017. Ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳаётига оид бирон-бир муаммо туради. Шу боис ҳам Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши бу масалага жиддий эътибор қаратади.

Айтиш керакки, Республика кенгаши томонидан фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ўрганиб чиқиш бўйича қатор амалий ишлар бажарилиб, ўтган даврда жами 67 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг 6 таси қаноатлантирилган, 59 таси юзасидан тушунтиришлар берилган.

Фуқаролар томонидан «Ишонч телефонлари»га жами 106 марта мурожаат қилинган. Барчаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон  Республикаси  Фуқаролик ва Меҳнат кодекслари ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг Устави талабларига риоя қилинган ҳолда, қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилмоқда.

Республика кенгаши  юридик  хизмати томонидан ҳисобот даврида ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда амалдаги қонунчиликни тарғибот қилишга оид 48 та давра суҳбати, семинар ва чиқишлар ташкил этилди. Шундан 30 таси меҳнат жамоаларида, 11 таси аҳоли яшаш жойларида, 2 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўтган даврда тармоқ касаба уюшмаси юридик хизмати ходимлари томонидан 215 та ҳужжатнинг амалдаги қонунларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида 39 та бошланғич, бирлашган ва ҳудудий касаба уюшма қўмиталарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.