Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Навоийлик ёшлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

12.09.2024. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг-янги касаба уюшмалари!” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоятимиздаги бир гуруҳ ёш ишчи-ходимлар ҳамда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари, ногиронлиги бор ёшларнинг Самарқанд шаҳрига 2 кунлик бепул саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида ёшлар кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида жойлашган биринчи президентимиз Ислом Каримов мақбарасини, Шоҳи Зинда ва Бибихоним мажмуаларини, амир Темур мақбарасини зиёрат қилишди.

Шунингдек, улар Самарқанднинг туристик салоҳиятини намоён этувчи Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси, “Боқий шаҳар” тарихий мажмуаси, “Буюк ипак йўли” маркази ҳамда “Конигил” қишлоғи билан яқиндан танишишди.