Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ноқонуний ушланма тўлаб берилди

18.04.2022. Ходимнинг иш ҳақи муайян қисмини ноқонуний равишда ушлаб қолиш мумкинми?

Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари Анвар Қодиров, Собир Гадоев, Зуҳроб Омонов айнан шу масалага оид муаммога дуч келишди.

– Иш ҳақимиздан розилигимизсиз ушлаб қолинганини билиб, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз шаҳар кенгашига мурожаат қилдик, – деди Анвар Қодиров. – Тармоқ касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Умиджон Ортиқов мурожаатимизни ўрганиб, иш ҳақимиздан ҳақиқатан меҳнат қонунчилигига зид равишда ушлаб қолинаётганини аниқлади ва иш берувчи номига тақдимнома киритди. Шундан сўнг 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб 2022 йил февраль ойлари учун ушлаб қолинган 1460356 сўм пул маблағи март ойидаги иш ҳақимга қўшиб тўлаб берилди.

Синовли кунлар ҳамманинг ҳам бошида бор. Шаҳрисабз шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби фарроши Шарофат Турсунова оилавий шароити оғирлиги, беморлиги ва даволаниши кераклигини билдириб, касаба уюшмасидан ёрдам сўради. 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Азизахон Тоштемирова кекса онаси билан яшаши, олий ўқув юртида шартнома асосида сиртдан таҳсил олиши ва иқтисодий жиҳатдан қийналаётганини билдирди. Шаҳрисабз шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактаби кадрлар менежери Муниса Ортиқова эса соғлиги ёмонлашгани, узлуксиз равишда шифокорлар кўригидан ўтиб, даволанаётгани сабаб, бошланғич касаба уюшма ташкилотига мурожаат қилди.

Мазкур аризалар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, ходимларга моддий ёрдамлар ажратилди.

Акмал Абдиев