Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!”

22.03.2024. Наврўз-эзгу ният ва амаллар, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик ҳамда шижоат тантанаси ҳам демакдир.

Навоий вилоятидаги байрам тадбирларида касаба уюшмаси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси ва Федерациянинг Жисмоний тарбия ва спорт- соғломлаштириш ишлар бошқармаси Навоий вилояти бўйича маьсул ташкилотчиси ҳамда вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси ҳамкорлигида спортнинг “Шахмат” тури бўйича профессионал ва ҳаваскор ёшлар иштирокида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” шиори остида мусобақа ташкил этилди.

Тадбир сўнгида ғолиблар касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.