Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Оромгоҳлар болажонларнинг ителлектуал салоҳиятларини оширишга хизмат қилмоқда

04.08.2023. Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида баркамол авлодни тарбиялаш масаласига қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида таъкидлаш зарур. Мазкур жараёнларда болаларни ёзги соғломлаштириш борасидаги ишлар алоҳида ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бу борада жорий йилдан бошлаб мутлақо янгича тизим амалга киритилди. Натижада болаларни соғломлаштириш йўналишидаги ишлар сифати ва кўлами оширилди.

Жорий йилги болаларни соғломлаштириш мавсуми олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  тизимдаги 100 та болалар оромгоҳида катта кўламдаги таъмирлаш ва уларни барча зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилди. Айни кунда ҳар томонлама янгиланган оромгоҳларда ўғил-қизлар мириқиб ҳордиқ чиқармоқдалар.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Геолог” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ана шундай дам олиш масканларидан биридир. Янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган “Геолог” оромгоҳи бир неча йиллик танаффусдан сўнг жорий йилдан бошлаб бутунлай янги қиёфада, барча шароитларга эга ҳолатда яна болажонларни ўз бағрига олди.

Таъкидлаш зарурки, бугун оромгоҳлар тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар замирида болажонларни нафақат соғломлаштириш балки билимларини бойитиш, интеллектуал салоҳиятларини ошириш, турли касбларга йўналтириш ва лидерлик қобилиятларини шакллантириш бош мақсад қилиб олинган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида денгиз сатҳидан 900 метр баландликда жойлашган “Геолог” оромгоҳида ҳам айнан шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир навбатда 400 нафар болани дам олдириш учун мўлжалланган ва пурвиқор тоғлар орасида жойлашган ушбу оромгоҳ табиат қўйнидаги бетакрор маскан эканлиги билан янада ажралиб туради.

Оромгоҳда болажонларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Шахмат-шашка, футбол, волейбол каби спорт тўгараклари ўғил-қизларни чиниқтиришга хизмат қилса, бисер тўқиш, рассомлик, моҳир қўллар машғулотларида болажонлар ўз қўллари билан бирор нарса ясаш имконига эга бўламоқдалар. Оромгоҳ ҳаёти жуда қизиқарли, болаларнинг ҳар бир дақиқаси унумли ўтиши учун тарбиячи ва етакчилар томонидан турли машғулотлар олиб борилмоқда. Кутубхона эса таътилда ҳам ўз билимларини бойитишни истаган болалар учун энг севимли манзил.

Ноодатий, қизиқарли тадбирлар эса оромгоҳда дам олувчиларнинг жону дили. Туриада. 15 та босқични ўз ичига олган мазкур тадбирда ҳам болажонлар фаол иштирок этишди. Ундаги барча шартлар болаларда гуруҳда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмт қилиши билан аҳамиятли.

Сув куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири ва томошалар эса барчага аъло кайфият улашди. Энг муҳими  барча тадбирларда  болалар фаол иштирокчи бўлишди. Бундай қизиқарли тадбирлар эса оромгоҳ хақидаги илиқ хотиралар узоқ вақт сақланишига хизмат қилади.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари