Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Оромгоҳда 5 та муҳим ташаббус

29.07.2019. Фарғона вилоятидаги “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Оромгоҳимда 5 та муҳим ташаббус” танлови ўтказилди.

Унда “Ниҳол” оромгоҳининг “Шодлик”, “Ҳумо” оромгоҳининг “Болалик” ҳамда Қувасой шаҳридаги маҳалла болаларининг “Эврика” жамоалари иштирок этдилар.

Танловда иштирокчиларнинг рассомчилик, китобхонлик, ҳунармандчилик, шашка, стол тенниси, футбол, компьютер саводхонлиги, рақс, рубоб, доира, қўшиқ куйлаш каби қобилиятларини намоён этдилар.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшиш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш борасида касаба уюшмалари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – деди Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эркин Нуралиев. – Шу мақсадда меҳнат жамоаларида, таълим муассасалари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда. “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳидаги тадбирда фарзандларимиз ўзлари чизган суратларда Ватанимизнинг гўзал табиати, сўлим масканлар тароватини акс эттирган бўлсалар, куй-қўшиқларида Ўзбекистонда ёш авлод камолотига берилаётган катта этибор ва унинг натижаларини тараннум этдилар.

Тадбир якунида болажонларга туҳфа сифатида китоблар тўплами тақдим этилди.