Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

19.10.2022. Она тили-миллатнинг руҳидир. Тилни асраш ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак.

Бундан 33 йил муқаддам яъни 1989-йил 21-октябрда Она тилимиз – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган. Бу мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди.

Она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилди.

Ушбу кун муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чуст туман бўлинмаси кенгаши ташаббусида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда туман халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда тилнинг нуфузи ва ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Байрамда тилни улуғловчи шеърлар, куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбида ватанпарварлик ҳиссини уйғотди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирокида мушоиралар, баҳс-мунозаралар ташкилланди.

Байрам баҳонасида Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан ўқитувчилар ўртасида ўтказилган “Маърифатли жамият-Учинчи Ренессанс бунёдкори” эсселар танловининг туман босқичи ғолиблари 50-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Наима Сотканова, 39-мактабдан Барно Аҳмедова, 52-мактабдан Нозима Сайфуллаевалар ҳамда 2-йўналиш бўйича фахрли ўринларни олган бир қатор устозлар туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, кенгаш томонидан ўтказилган “Ўз касбининг моҳир эгалари” танловининг туман босқичи ғолиби, туман халқ таълими бўлимининг она тили ва адабиёт фани методисти С. Қосимова ҳам муносиб тақдирланди.

Муқаддас Фазлиддинова
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чуст тумани бўлинмаси кенгаши раиси