Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қонун талаблари тўлиқ бажарилиши шарт

18.03.2020. Ижтимоий тармоқ орқали Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги Давлат    35-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ходимлари томонидан мазкур мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишини мактаб маъмурияти ноқонуний ўтди дея эътироз билдираётганидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Кубаев ҳамда бир гуруҳ касаба уюшма вакиллари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаат муаллифларидан Д.Боймуродова, С.Исаева, М.Исаева, Р.боллиева, Ш.Бердиева, Г.Тошпўлатова, О.Ахматов иштирок этдилар.

Ўрганиш жараёнида мурожаат муаллифлари билан суҳбат ўтказилди.

Йиғилиш ўтказилиши бўйича асословчи ҳужжатлар сўралганда, мурожаат муаллифлари томонидан хеч қандай хужжат тақдим қилинмади, яъни баённома расмийлаштирилмаганлиги ва ҳисобот-сайлов йиғилишида иштирок этганлар рўйхати ҳамда имзоси мавжуд эмас.

Бундай ҳолатда йиғилиш ўтказилмаган ёки ўтказилган бўлса ҳам ноқонуний ўтказилганлиги эхтимоли юқори деб ҳисоблаш мумкин.

Мазкур йиғилиш ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ эканлиги ҳамда уни ўтказишда касаба уюшмаси низоми талаблари бузилганлиги сабабли йиғилиш жамоа билан келишган ҳолда бошқа муддатга қолдирилган. Бу ҳақда мурожаат муаллифлари томонидан тақдим этилган тушунтириш хати мавжуд.

Ўрганиш жараёнида шунингдек, жамоага Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни талаблари атрофлича тушунтирилди. Унга кўра, давлат ташкилотлари, шу жумладан иш берувчи касаба уюшмаси фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Келгусида мазкур йиғилишни қонун талаблари асосида ва юқори касаба уюшмаси вакиллари иштирокида ташкил этилиши назоратга олинди.