Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қорақалпоғистон Республикаси ёшларига сайлов ҳуқуқлари тушунтирилди

30.11.2016. Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда биринчи марта сайловда иштирок этадиган ёш ходимлар учун сайловга оид қонунлар, сайловларда овоз бериш қоидаларни тушунтиришга хизмат қилувчи учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 16-29-ноябрь кунлари Шумонай, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаларида, Амударё тумани “Манғит” иқтисодиёт, Беруний тумани маиший хизмат ва иқтисодиёт, Кегайли тумани маиший хизмат кўрсатиш, Элликқала тумани Бўстон ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар, Қўнғирот тумани кимё саноати, Қонликўл тумани саноат транспорт, Қораўзак тумани иқтисодиёт ва маиший хизмат, Мойнақ тумани саноат-транспорт, Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги, Чимбой тумани иқтисодиёт ҳамда Тўрткўл тумани банк коллежларида сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшлар билан учрашувлар ўтказилди.

Тадбирларда бирлашма кенгаши масъул ходимлари, туман ва шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари раислари томонидан сайловнинг аҳамиёти, сайловга оид қонунлар, сайловларда овоз бериш қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу ўтказилган учрашув ва давра суҳбатларида жами 1 минг 875 нафардан ортиқ сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.